Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
21 ноябр 2017, 17:23 2616 кўрилди

alt

"Ўзгидромет" марказидан хабар берилишича, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир, қор ёғиши эҳтимоли бор, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади. Шамолнинг тезлиги 15-20  м/с гача кучайиши мумкин.

23-26 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон

Ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 24 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража илиқгача аста-секин пасаяди.

Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 24 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқгача, кундузи 0-5 илиқгача аста-секин пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда 26 ноябрда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7, кундузи 15-20, 24 ноябрда кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7, кундузи 7-12 даражагача аста-секин пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари 

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда 26 ноябрда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ, 24 ноябрда кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқгача аста-секин пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 23-25 ноябрда 17-22, 26 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийси

Ҳаво ўзгариб туради, 23-25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-24 ноябрда кечаси 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ, 25-26 ноябрда кечаси 3-8 даража совуқгача, кундузи 0-5 илиқгача пасаяди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама