Дам олиш кунлари Ўзбекистон жанубида ҳарорат +23 даражагача кўтарилади
17 март 2017, 13:41 1217 кўрилди

alt

Гидрометеорология марказидан хабар қилинишича, дам олиш кунлари республикамиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчиликлар кузатилади.

Тошкентда ҳаво ҳарорати кундузи +17 даражагача кўтарилади, кечки пайт бу кўрсаткич +2-4 даражага тенг бўлади. Фарғона водийси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарёда ҳаво ҳарорати +18 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарёда +23 даражагача кўтарилади.

Мамлакатнинг шимолий вилоятларида эса ҳарорат  +15-20 даражани ташкил этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама