Дам олиш кунлари ер музлаши мумкин
22 ноябр 2013, 17:53 1805 кўрилди

alt

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 ноябрь  куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи +8+13 даража илиқ бўлади. 24 ноябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси -3 +2, кундузи +8+13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 23 ноябрь кечаси 0+5, кундузи +10+15 даража илиқ бўлади. 24-26 ноябрь кунлари ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда.  Якшанба куни ҳарорат кечаси 0+5 даража илиқ, кундузи +12+17 илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. 23-24 ноябрь кунлари кечаси 0+5, кундузи +10+15 даража илиқ бўлади. 24-26 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0+5, кундузи +10+15 даража илиқ бўлади. 24-26 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси +2+7 даража илиқ, кундузи +13+18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси -2-7 даража совуқ, кундузи +5+10 даража илиқ бўлади. 25-26 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0+5 даража, кундузи +9+14 илиқ бўлади.

 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади. Кечаси -3-8 даража совуқ, кундузи +3+8 даража илиқ бўлади. 24 ноябрда кечаси 0+5 даража совуқ, кундузи +5+10 даража илиқ бўлади.

Пойтахтимиз Тошкентда 23 ноябрь куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи +11+13 даража илиқ бўлади. Якшанба куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0+5 илиқ, кундузи +10+15 даража илиқ бўлади.

 

 

Шархлар
Реклама