Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
01 ноябр 2013, 15:11 723 кўрилди

altОб-ҳавони кузатиш Бош маркази маълумотларига кўра, 2-3 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб нисбатан илиқ ва булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчиликлар бўлмайди.

Тошкентда об-ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° даража иссиқ, кундузи эса 13-18° иссиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

2-3 ноябрь кунлари ёғингарчиликларсиз ўтади.

Мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида эса айрим жойларга туман тушиши, шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсиши, об-ҳаво кечаси  -2 -3° даражада совуқ бўлиши, кундузи эса 1-6° иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларингиз мароқли ўтсин!

Шархлар
Реклама