Чотқолда қор қоплонини "қопқонга" туширишмоқчи
15 ноябр 2013, 16:11 1251 кўрилди

alt

Юртимиздаги қўриқхоналарга фотокамералар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Чотқол қўриқхонасининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Александр Есипов “Правда Востока” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз видеокамералар ўрнига, “фотоқопқонлар” – яъни ҳаракатни қайд эта оладиган ва автоматик равишда суратга оладиган фотокамералар ўрнатаяпмиз. Ана шундай аппаратлардан 10таси қўриқхонанинг турли бурчакларига жойлаштирилди. Бу олимларимизга катта имконият беради. Чунки қўриқхонада фаолият олиб бораётганлар ҳам бу ерда учрайдиган йирик ҳайвонларга камдан-кам ҳолатда дуч келадилар. “Фотоқопқонлар” ёрдамида эса уларни тез-тез кузатиш мумкин бўлади. Масалан ҳозиргача айиқ муҳрланган бир нечта кадрларни қўлга киритдик. У ускуна олдидан 3 марта ўтди. Ушбу камералар йирик ва ўртача ҳайвонларнинг 10 та турини қайд этди. Умид қиламизки яқин орада ноёб бўлган оқ қоплонни ҳам суратга оламиз”, дейди Есипов.

Унинг сўзларига кўра, аппарат қайд этган суратларда сана ва вақт кўрсатилган бўлади. Бу эса қўриқхонадаги ҳайвонот оламини назорат қилиш, қайд этиш имкониятини оширади. Ҳозирда Сурхон давлат қўриқхонаси ва Бухородаги "Жайрон" экомарказида ҳам мазкур амалиёт йўлга қўйилган. 

Шархлар
Реклама