Чотқол ЮНЕСКО муҳофазасига олиниши мумкин
14 октябр 2013, 14:33 1044 кўрилди
altЮНЕСКО ишлари бўйича Қирғизистон миллий комиссияси котиби Элнура Корчуеванинг сўзларига кўра,  Ғарбий Тянь-Шанни ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий мерос рўйҳатига киритиш учун жорий йилда техник баҳолашга ариза берилган. 
 
Ғарбий Тянь-Шань ўзининг бой ва ранг-баранг ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси, гўзал ландшафтлари билан машҳур. Бу ерда кўплаб ноёб ўсимлик турлари ва жониворлар учрайди, уларнинг баъзиларига эса йўқолиб кетиш хавф солмоқда. 
 
Бетакрор табиий гўзалигини сақлаб қолган Сайрам-Угам миллий табиат боғи (Қозоғистон), Беш-Орол қўриқхонаси (Қирғизистон) ва Чотқол қўриқхонаси  (Ўзбекистон) каби ўнлаб худудлар ягона Ғарбий Тянь-Шан табиат мажмуасини ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўзига ҳос ва айни пайтда бир-бирини тўлдиради. Шу боис ҳам Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Ғарбий Тянь-Шандаги қўриқхоналарни ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий мерос рўйхатига киритишга ариза берди. 
Шархлар
Реклама