Чорвоқда юз берган ер кўчкиси оқибатида бир киши ҳалок бўлди
14 апрел 2017, 13:08 1281 кўрилди

alt

13 апрель куни соат 07:50 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-10 “Чорвоқ сув омбори айланма йўли”нинг 47 км да ер кўчкиси содир бўлган. Кўчки автомобиль йўлининг ўнг томонидан пастликка кўчган. Кўчкининг ўлчами: эни 10-15 метр; баландлиги (чуқурлиги) 1-1,5 метр; узунлиги 10-14 метрни ташкил этади.

ФВВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, кўчки тушиши натижасида йўлдан ўтаётган "Дамас" русумли автомобиль пастга қулаган ва автомобилда бўлган икки нафар фуқаро жабрланган. Жабрланган фуқаролар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Боғистон” МФЙда истиқомат қилиши маълум бўлди.

Уларнинг бири Бўстонлиқ тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган.

Айни вақтда Тошкент вилояти ФВБ, ИИБ, Бўстонлиқ тумани хокимияти ва “Ўзавтойўл” хизмати билан ҳамкорликда кўчки тушган автомобиль йўлини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама