Чорвоқ сув омбори йўналишида янги йўл ва кўприк қурилади
10 август 2015, 17:35 3226 кўрилди

alt

“Тошкент айланма йўли янги участкасининг қурилиши” номли мазкур лойиҳа олти километрлик янги йўналишни ўз ичига олади: биринчи километрда Чирчиқ дарёси орқали кўприк қурилиши билан 4Р-12 автомобиль йўлининг 17-километридан 4Р-1 автомобиль йўлининг 39-километрига қадар.

Қурилажак янги йўл ва кўприк масофани қисқартиради — Қибрай туманида барча автотранспорт воситалари айланиб ўтиш заруратидан озод бўлади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг тўртинчи чорагида бошланади.  Бу ҳақда “Жаҳон АА  хабар беради.

Шархлар
Реклама