Чорвоқ сув омбори яқинида аниқланган ноқонуний чиқиндихона тўлиқ тозаланди
14 сентябр 2017, 15:29 468 кўрилди

alt

Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги бўш ерда пайдо бўлган ноқонуний ахлатхонага барҳам берди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ахлатхона ҳақида Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Вера Григорьевна хабар тарқатган эди. Унинг хабарида ахлатхона 300 метрга ёйилиб ётгани, шамол ҳар куни ушбу чиқиндиларни янада кенгроқ масофага ёйиб юбораётгани ёзилган.

Мазкур муаммо Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси томонидан бартараф этилди. Хусусан, инспекция ходимлари томонидан Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги рухсат этилмаган (ноқонуний) чиқинди объекти тўлиқ тозаланди.

alt

alt

Фото: Facebook

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама