Чирчиқда коллеждошини урган ўқувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18 ноябр 2017, 15:59 1470 кўрилди

alt

Чирчиқ шаҳридаги Техника касб-ҳунар коллежининг икки ўқувчиси ўзаро жанжаллашишган, оқибатда ўқувчилардан бири тан жароҳати олган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати UZ24’га хабар қилди.

Маълум бўлишича, 16 ноябрь куни соат 08.00 ларда  Бўстонлиқ туманида  яшовчи, Чирчиқдаги Техника касб-ҳунар коллежи талабаси, 2001 йилда туғилган М.А. таниши, шу коллежнинг 1-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган Ш.С. билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўли билан уриб, шикаст етказган.

Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, Ш.С.ни олган тан жарохатлари «соғлиқни қисқи муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама