Чилонзор туманида юз берган муштлашув оқибатида бир киши вафот этди
04 ноябр 2017, 20:35 3222 кўрилди

 

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида юз берган муштлашув оқибатида бир киши вафот этди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, 1 ноябрь куни тахминан соат 23:30 ларда номаълум шахс маст ҳолатда Чилонзор тумани ҳудудида безорилик оқибатида фуқаро Ш.А.ни уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган, унга "Бош мия очиқ жароҳати, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия эзилиши, чап ён энса суягининг синиши” ташхиси қўйилган. Бироқ оғир тан жароҳати туфайли у 2 ноябрь куни шифохонада вафот этган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Каскинов Алексей Владимирович содир этганлиги тасдиқланиб ушланган. 

А.В.Каскиновнинг хатти-ҳаракатлари ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланмоқда. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда. 

(Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларининг хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга).

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама