Чет элда даволаниш жараёнини қандай қилиб осон қилиш мумкин?
14 сентябр 2017, 21:56 294 кўрилди

alt

Бошидан ўтказганлар билади, хорижга бориб даволаниш — югур-югури кўп, ўзига яраша қийинчилиги бор юмуш. Юртимиздаги бир гуруҳ тиббиёт туризми мутахассислари AskDoctor.uz лойиҳаси ахборот кўмаги билан инсонларнинг шу йўналишда оғирларини енгил қилишга киришган.

Қайси давлатларга бориш, қандай тиббиёт муассасаларию қанақа шифокорларга мурожаат қилиш бўйича маслаҳат беришдан тортиб, чет элга бориб даволаниш ва қайтгач, соғлиқни тиклашгача бўлган жараёнларда тажрибали профессионаллар сизга ёрдам беради.

Асосий ҳамкор клиникалар ва улардаги тиббий ихтисосликлар билан танишинг:

 Ҳиндистон

Max Healthcare Ltd. кўп ихтисосли клиникаси

Асосий йўналишлари: юрак касалликлари, кардиожарроҳлик, урология, гастроэнтерология, онкология, нейрохирургия

Artemis Hospital тиббиёт маскани

Асосий йўналишлари: кардиология, ортопедия, нейро- ва умуртқа жарроҳлиги, онкология, урология, трансплант жарроҳлик

“Fortis” клиникаси

Асосий йўналишлари: юрак касалликлари, ортопедия, онкология, тана аъзоларини кўчириб ўтказиш, урология, гинекология, гемотология

Apollo Hospitals шифохонаси

Асосий йўналишлари: кардиология, косметик жарроҳлик, стоматология, гастроэнтерология, нейро- ва умуртқа жарроҳлиги, онкология, офтальмология, ортопедия, урология

Туркия

Liv Hospital тиббиёт маскани

Асосий йўналишлари: юрак касалликлари ва жарроҳлиги, онкология, урология, гинекология

Жанубий Корея

“Soon Chun Hyang” тиббиёт маркази

Асосий йўналишлари: умумий жарроҳлик, кўкрак ва юрак, қон-томир жарроҳлиги, ортопедия, онкология ва бошқалар

Кўрсатиладиган хизматлар ва қулайликларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

-         Хорижий клиникалар ва барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар излаш;

-         Хорижий клиникалар, даволаниш ва бориш-келиш бўйича батафсил маълумот;

-         Виза олишда ёрдам;

-         Чет эл шифокорлари билан боғланиш бўйича кўмак;

-         Таржимон билан таъминлаш;

-         Чет мамлакатда аэропортддан кутиб олиш ва кузатиб қўйиш;

-         Меҳмонхона ёки турадиган жой билан таъминлаш;

-         Бориб келгандан кейин хориждаги шифокор билан доимий алоқада бўлишни таъъминлаш;

-         Реабилитация, соғлиқни қайта тиклаш бўйича ёрдам ва ҳо казо.

Шунингдек, юқоридаги клиникаларнинг ваколатхоналари билан ҳамкорликда ўзбекистонлик шифокорлар учун чет элда малака ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

Батафсил маълумот: AskDoctor.uz маълумот марказида (+998 97) 713-12-12 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  19 октябр 2017, 15:50
Нейрохирург ёрдами керак синглим глобиостома диагнози бўйича икки марта бошидан оғир операцияни ўтказди ҳозир қул оёғи ишламасдан тилдан ҳам қолган илтимос ёрдам беринг тел: 0595 6073990
Oxun
  17 сентябр 2017, 13:23
Nevroxerurg yordami kerak. +998915649007
Реклама