«Бухорода йил охиригача гўшт нархи 25 000 сўмдан ошмайди» — вилоят ҳокими Ўктам Барноев
17 август 2017, 14:15 1778 кўрилди

alt

Бухоро вилоятининг барча туманларида гўштни 25 000 сўмдан сотилиши қатъий белгиланган. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Халқаро Пресс-клубнинг Бухородаги сайёр сессияси чоғида бу ҳақда маълум қилди. 

Ҳар куни туманлардаги "Элга хизмат" шохобчаларида ҳокимлик ва фермерлар ташаббуси билан гўштни 25 000 сўмдан сотилиши ташкил қилинмоқда. Бу борада туманлар ҳокимлари томонидан назорат олиб борилмоқда. Биз йил охиригача гўштни ушбу нархда сотилишини таъминлаш мақсадида махсус жадвал асосида фермер хўжаликлари билан келишиб олганмиз. Мен ваъда бераман, йил охиригача вилоятда гўшт 25 000 сўмдан ошмаган нархда сотилади, сунъий равишда нархни ошираётган хусусий тадбиркорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, деди Барноев. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Давронбек
  19 август 2017, 13:47
Бунина услуг касоблар узингдинг одаминг булиши керак шунда нарх. Бир хил булади мол бозорда далоларди йук килиш керак
Реклама