Бугун - Самарқанд шаҳри куни
18 октябр 2013, 13:36 3356 кўрилди

alt

Ўша куни шаҳарга Амир Темур ордени топширилди. Шундан буён ҳар йили бу сана кенг нишонлаб келинмоқда.
Шаҳардаги Регистон мажмуаси, Амир Темур, Бибихоним, Оқсарой, Руҳобод мақбаралари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Ҳазрати Хизр, Бибихоним масжидларида таъмирлаш ва реконструксия ишлари бажарилди. Улар атрофи ободлаштирилиб, янги боғ ва хиёбонлар ташкил этилди. ЮНЕСКОнинг 2001 йил Финляндияда ўтказилган 25 сессиясида Самарқанддаги мазкур меъморий-тарихий ёдгорликлар ва бошқа обидалар Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 3 шаҳарча, 219 маҳалла фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда. 88 умумтаълим мактаби, қирқта академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, еттита олий ўқув юртида ёшлар замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиб, касб-ҳунар эгалламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1997 йилдан буён Самарқанд шаҳри дунё миқёсидаги йирик санъат анжумани - “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига мезбонлик қилмоқда.

Шархлар
Реклама