Божхоначилар 13,5 млн сўмлик қоракўл териларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди
12 октябр 2017, 19:32 445 кўрилди

alt

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси ходимлари қоракўл териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйишди.

ДБҚ ахборот хизматидан хабар қилинишича, қўшни давлатга йўл олган пойтахтлик А.Зиямухаммедовга тегишли юклар назорат-рентган аппаратидан ўтказилганда божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб 20 дона қоракўл териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди.

Шунингдек, айни шу куни пойтахтлик яна бир шахс – Т.Маджидов ҳам божхона назоратидан четлаб ўтиб, 25 дона қоракўл териларини олиб чиқиб кетмокчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.

Олий навли ушбу қоракўл териларининг умумий баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 13,5 млн сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Маълумотларга қараганда, 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликдан аниқланган 3,1 мингга божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 16,7 млрд сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама