Бош прокуратура Сайхунобод ҳокими билан боғлиқ ишни назоратга олди
13 сентябр 2017, 14:41 1767 кўрилди

alt

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Сайхунобод ҳокимининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги видеоматериалда кўрсатилган ҳолатлар бўйича текширув бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати UZ24га маълум қилди.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, текширув жараёнини Бош прокуратура назоратга олган. Унинг натижалари ҳақида қонунда белгиланган муддатда кенг оммага эълон қилинади.

12 сентябрь куни Kun.uz нашри Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани акс этган видеони эълон қилди.

Нашр хабарига кўра, бу воқеа август ойи охирида рўй берган.

Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланган. Бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  16 сентябр 2017, 20:37
Бу хокимни Халқ судига топшириш керак. Халқ хукм чиқарсин. Қани бу ерда Касаба уюшмаларининг роли. Хаммаси қоғозда буларнинг.
Мехмон
  15 сентябр 2017, 12:47
Хар икки томон хам билмсиз,
курук одамлар.
Бундай одамлар зурга буйнини
кисиб, ожизларга зурлик килишга
интилишади.
Хокимиятни одамлар кузига зуравон килиб курсатишга хеч кимни хакки йук !!!
Фукоролар уз юртида эмин эркин
яшашлари керак.Юкоридаги
холат одамлар онгида куркув, эртанги кунига ишончсизик уйготади. Гараз ниятли одамларга
Дастак булиб хизмат килади.
Бундайлардан химоя килишга
Давлатимизнинг кучи етиб ортади.
Мехмон
  14 сентябр 2017, 11:18
Нима ҳаққи бор бунақанги шапалоқлаб уришга! у ҳоким эмас,махлуқнинг ўзгинаси. У туманнинг боши ҳисобланади-ку, ахир. Мактаб директорларига ҳам қойил қолмадим. Бирортаси ҳам гапириб ташламаган.
Мехмон
  13 сентябр 2017, 20:02
Тарбиясиз махлук
Мехмон
  13 сентябр 2017, 18:03
Бунчалар савиясиз, фаросатсиз хоким-а?! Узига анчагина душман ортириб олганини тушунмаяпти шекелли. Хали ундан касдини оладигонлар мана энди бор!
Мехмон
  13 сентябр 2017, 15:58
ОДАМЛАР ШУ ИНСОННИ ХАМ УКИТУВЧИЛАР ЎҚИТИБ ИЛМ БЕРГАНДИР, НОИНСОФНИ ИШДАН БУШАТИШ КЕРАК ЭМАС АГАР БЎШАТИЛСА ХАЛҚНИ ОЛДИДА ШУНЧА ТЎПЛАГАН ОБРУСИ ЯНАЯМ БИР ПУЛ КИЛАДИ, БУ ИНСОННИ ХАМ ФАРЗАНДАРЛИРА БОРДИР БОШ КЎТАРИБ ЮРАДИГАН СИРДАРЁНИ ЧЕККА БИРОР ЖОЙИГА ДИРЕКТОР КИЛИБ ТАЙИНЛАШ КЕРАК ШУНДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТАДИГАН БЎЛАДИ.
Реклама