Болаларга бериладиган анжомлар рўйхатига аниқлик киритилди
23 октябр 2013, 12:22 855 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори билан "Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Жумладан Низомнинг 10-бандида битирувчининг истагига мувофиқ битирувчига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар бериладиган бўлса, битирувчи таълим муассасаси раҳбари номига ўзи учун зарур бўлган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши ва у кийим-бош, пойабзал ва анжомларни танлашда мазкур Низом иловасидаги рўйхатдан фойдаланиши мумкинлиги ёзиб қўйилди.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларга бериладиган анжомлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Шархлар
Реклама