"Билайн" "МегаПланет"дан ўзига макон қуриб олди
22 ноябр 2013, 16:31 1507 кўрилди

alt

23 ноябр куни “МegaPlanet" савдо-кўнгилочар мажмуасининг биринчи қаватида “Билайн”нинг навбатдаги офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мазкур воқеани шарҳлар экан, “Unitel”нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Билайн”нинг ташқи савдо тармоғини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб кишилар юқори даражадаги сервисдан баҳраман бўлмоқдалар. Биз эришилган ютуқлар билан кифояланибгина қолмай, олдимизга компания салонларини ҳамда терминалларини абоненлар учун қулайроқ жойлаштириш каби янги вазифаларни қўймоқдамиз. Пойтахтдаги энг йирик гипермаркетда очилаётган “Билайн”нинг янги офиси ушбу йўналишдаги муҳим қадам ҳисобланади”.

Янги салоннинг тақдимот маросими 23 ноябр, шанба куни бўлиб ўтади. Очилиш дастурига ташриф буюрганлар ўртасида “олтин рақамлар”, “Билайн клуб” имтиёзли карталари ҳамда қимматбаҳо совғалар ўйналади.

 

 

Шархлар
Реклама