Бердақ номидаги ҚДУ доценти ўқишга киритишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди
16 июл 2017, 21:17 1966 кўрилди

alt

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўзбек филологияси факультети кафедраси доценти Ибрагимова Замира Юлдашевна пора билан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Замира Ибрагимова Қорақалпоғистон республикаси Қўнғирот туманида истиқомат қилувчи фуқарога университетга ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига пул сўраган. Бу ҳақда фуқаро шу йилнинг 13 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. Шундан сўнг, ҚДУ доценти ариза эгасидан 5 000 АҚШ доллари миқдорида пул олаётган пайтда қўлга олинган.

kruz.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 июл 2017, 17:07
Бу пора деган иллат качон куйилади узи?!
Реклама