Бекобод туманида автоҳалокат оқибатида бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлди
15 июл 2017, 14:57 1809 кўрилди

alt

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида юз берган автоҳалокатда бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, “Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлининг 76-километрида “Дамас” ва “Howo” русумли юк автомашинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган. Натижада “Дамас” ҳайдовчиси ва автомобиль салонидаги унинг турмуш ўртоғи ҳамда икки ёшли қизи қаттиқ жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомашинаси автоҳалокатда бошқарувини йўқотиб йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама