"Барселона"-"Реал": эл-классикони қаерда кўриш мумкин?
25 октябр 2013, 17:16 3792 кўрилди

alt

ЎзМТРКнинг "Спорт" телеканали ўтган мавсум охиридан бошлаб, футбол бўйича Англия ва Испания миллий чемпионатлари учрашувларини трансляция қилмай қўйган эди. Бунга ушбу учрашувларнинг Марказий Осиёда олиб кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олган фирманинг эътирози сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган. Ҳозирда "Спорт" телеканали фақатгина Франция ва Германия чемпионатлари ҳамда Чемпионлар лигаси баҳсларини намойиш этиб келмоқда. Бироқ, эл-классико ўйини олдидан ушбу масала яна кун мавзусига айланмоқда.

Юртимизда Мадриднинг "Реал" ва "Барселона" жамоалари мухлислари кўпчиликни ташкил этади. Ушбу гранд клубларнинг ўзаро тўқнашуви вақтида эса футбол мухлислар икки тарафга бўлинишади, десак хато бўлмайди. Эртага, яъни 26 октябрь куни Испания премерасида навбатдаги эл-классико бўлиб ўтади. "Барселона" ўз майдонида таркиби анча ўзгарган "Реал"ни қабул қилади. Агар ўтган мавсумларда асосан Роналду-Месси қарама-қаршилиги тилга олиб келинган бўлса, энди бу жангга Бейл ва Неймар ҳам қўшилган. Ана шу ўта қизиқ баҳсни қайси каналда томоша қилиш мумкин?

"Спорт" телеканали эфирларига эътибор қаратадиган бўлсак, Испания чемпионатидан ҳамон дарак йўқ, демак трансляция масаласи ҳали ҳал этилмаган. Қолаверса, Барса-Реал ўйини бошланиш вақтида телеканал дастурида Германия чемпионати ёзилган. Имконияти бор мухлислар эса ушбу муҳим учрашувни НТВ+футбол пулли телеканали орқали соат 20:55 дан бошлаб томоша қилишлари мумкин. 

 

Шархлар
Реклама