Автомобиль чироқлари ёрдамида қандай гаплашиш мумкин?
22 октябр 2013, 15:12 848 кўрилди

altАвтомобиль ҳайдовчилари орасида ўзига хос сўзлашув усули мавжуд. Бунда уларга машина ёритгичлари яқиндан ёрдам беради. Масалан, “йўл беринг”, “тезликни камайтиринг”, “диққат, патрул инспектори”, “раҳмат” ва шунга ўхшаш мурожаатлар учун худа-беҳудага сигнал чалавериш ёки деразани очиб бақириш шарт эмас. Бунинг учун шунчаки, тегишли чироқлар билан олдиндаги ёки орқадаги ҳайдовчига тушунча бериш кифоя. Шундай экан, машина хайдашни энди-энди ўрганаётганлар ҳам бу каби усулларни ўзлаштириб олсалар фойдадан хол бўлмайди.

Автомобилнинг олд чироқлари ёрдамида...

1.Қарама-қарши йўналишдаги автобил эгасини йўлда инспектор борлиги ва тезликни пасайтириш кераклиги ёки бошқа хавф-хатарлар хақида огохлантириш мумкин. Бунинг учун олд чироқларни икки марта ёқиб - ўчириш ёки бурилиш чироқларини олдин биттаси кейин иккинчисини ўчириб ёқиш кифоя. Шунда қаршингиздан келаётган автомобил эгаси нима демоқчи бўлаганингизни бир зумда англайди ва тезликни камайтиради.

2. Агар олдиндаги машина сизга йўл беришини истасангиз узоқни ёритувчи чироқларни бир муддат ёқиб турасиз. Ёки ҳудди шу чироқларни қисқа ёқиб ўчириш билан ўзингиз йўл бераётганингизни билдиришингиз мумкин.
 

Автомобилнинг орқа чироқлари

1.Хавф-хатарни билдирувчи сигнал ёрдамида бошқа автомобил эгасига миннатдорчилик билдириш мумкин. Шунингдек тормоз чамбарагини тез-тез босиш билан орқадаги хайдовчига «Хой, оралиқ масофани сақла» ёки вазиятга қараб, “узр”, “узоқни ёритувчи чироқни ўчиринг” деб мурожаат қилишингиз мукмин.

2.Юк машиналари хайдовчилари орқадан келаётган енгил автомобил хайдовчиларини ўзини қувиб ўтиш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш учун бурилиш чироқларидан фойдаланадилар. Агар вазият қувиб ўтишга имкон берса чап томон сигнали ёқилади, агар бунинг имкони бўлмаса у ҳолда ўнг томон чироғи ёниб ўчади.

3. Орқа чироқлар машиналар карвонини бошқаришга ҳам ёрдам бериши мумкин. Лекин бунинг учун карвоннинг барча иштирокчилари билан олдиндан келишиб олиш лозим. Мисол учун, олдиндаги автомобилни қувиб ўтишдан аввал энг олди қатордаги машина узоқни ёритувчи орқа чироқлари билан икки марта қисқа сигнал беради. Агар орқадаги автомобиллар бунга хавф-хатарни билдирувчи сигнал билан жавоб қайтарса, қувиб ўтишга ҳамма шай деган маънони англатади.

 

Шархлар
Реклама