Автобус паркларида махсус автокарвонлар ташкил қилинади
14 октябр 2013, 17:31 963 кўрилди

altУнга кўра, 2014 йилнинг 1 январидан, пойтахтимизда қуйидаги тақиқлар жорий этилади:

 

-           Линияли автобус ва маршрут-таксилар билан айни йўналишда йўловчи ташиш; 

-           Жисмоний шахсдан ижарага олинган автотранспорт воситаларида (автобуслар ва микроавтобуслар) шаҳар йўловчиларини ташишда фойдаланиш.

Автобус парклари таркибида маршурт-таксиларда йўловчи ташиш учун малакали ҳайдовчилар ва замонавий, йўловчи ташиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари билан таъминланган ихтисослашган автокарвонларни ташкил этиш талаб этилади.

Ўз навбатида хусусий маршрут-таксиларда йўловчи ташиш тартиби, жумладан уларни зарур воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинган. Биринчи галда, улар йўловчи ташиш хавфсизлигининг қатъий техник талабларига жавоб бериши керак. Қолаверса, автотранспорт воситалари ўз вақтида техник кўрикдан ўтиши, автобус паркларида таъмирланиши лозим. Шунингдек рейсга чиқиш олдидан ҳам техник кўрикдан ўтказилиши, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтиши даркор. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига хусусий маршрут-таксиларда йўловчи ташиш ҳақида махсус низомни қабул қилиш топширилган.

Автобус маршрутларини янада оптималлаштириш ва транспорт воситаларининг рационал сонини аниқлаш мақсадида, йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш учун Тошкент шаҳридаги барча жамоат транспортларида тизимли асосда йўловчилар оқимини текшириш режалаштирилган.

Ҳужжатга мувофиқ, бир маршрут йўналишида йўловчилар оқимининг ўзгаришига қараб, бир вақтда катта ва кичик сиғимли автобуслардан фойдаланишни назарда тутувчи янги тизимни ишга тушириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳар чеккасига қатновчи маршрутларнинг охирги бекатлари Тошкент халқа йўлига ўтказилади. Бу ерда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи автостанцияларини қуриш, шаҳар чеккасига қатновчи линияли таксиларнинг тўхташ жойларини ташкил этиш режалаштирилган.

Жамоат транспортларининг ҳаракатланиш графиги ва интервалига қатъий амал қилишлари учун онлайн режимда ишлайдиган GPS кузатиш тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.

Қарорга биноан, «Тошшаҳартрансхизмат» ассоциацияси ва унинг таркибига кирувчикорхоналар тушатилиб, унинг базасида «Тошшаҳартрансхизмат» акцинерлик компаниясини ташкил этилади.

Шархлар
Реклама