Ақтўбедаги фожиа муносабати билан қатор давлатлар раҳбарлари ҳамдардлик билдирди
20 янвuary 2018, 08:49 1280 кўрилди

alt

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев номига Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия Президенти Режеп Тайиб Эрдўғон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Венгрия Президенти Адер Янош, Чехия Республикаси Президенти Милош Земан томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди. 

Хорижий давлатлар раҳбарлари ўз мактубларида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган. Содир бўлган фожиа муносабати билан улар Ўзбекистон Президенти, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари, бутун халқимизга чуқур ҳамдардлик изҳор этган. 

Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  20 янвuary 2018, 10:13
Узбекистон телеканалида факат концерт гуёки 52 нафар курбон бошка давлат фукароларидек яхшиямки Киргиз ва Рус каналлари бор экан булмаса бу нохуш вокеани кечрок билардик телеканал рахбарлари Узбекистон фукароси булмаса керак
Реклама