Ақтўбедаги автобус ёнғинида 2 нафар ўзбекистонлик омон қолган

янв 18 / 2018

alt

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида ёниб кетган йўловчи автобусида ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси омон қолган. Улар: Исаков Аҳрор (1988 йил 14 апрелда туғилган) ва Мирзаахмедов Исроилжон ( 1980 йил 10 январда туғилган). Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига таяниб  хабар қилди.

Бугун маҳаллий вақт билан 10:30 атрофида «Самара—Чимкент» йўлининг 1068-километрида ҳаракатланаётган «Икарус» автобусида ёнғин чиқди. Ёнғин маҳали унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган. Беш киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Улар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон ФВВнинг тезкор алоқа линияси йўлга қўйилди: (+998 71) 147-10-50 ва (+998 71) 212-67-00

Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб ташкил этилди. Тезкор телефон рақамлари: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида тезкор телефон рақамлари ташкил этилди:   + 7 777 218 20 10.

 

  • Мехмон
    19 янвuary 2018, 18:55

    Davlat tomonidan marhumlar oilasiga pul ajratilsa maqsadga muvofiq bo'ladi

  • Мехмон
    18 янвuary 2018, 17:28

    Шунча юртошларимиз улиб кетябти лекин давлат тепасиндакиларга билимяпти самалет поезд нархин орзонлаштирингла киргизтон тошкен хаво йули 1840км узбек хаво йули киргизтоникидан икки баробар ошик шу россияда киргизам узбекам бир хил ойлика ишлавоти хамма арзонига югиради да биз узбекларга автобус арзон маршурут

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *