"Асака" банк бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади
30 ноябр 2016, 11:59 1082 кўрилди

alt

"Асака" банк бошқаруви раиси Азим Исраилович Ахмедхаджаевнинг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади, деб хабар беради банк ахборот хизмати.

Юридик ва жисмоний шахсларга энди "Асака" банк ва унинг филиаллари ҳамда таркибий тузилмалари фаолияти билан боғлиқ масалалар,муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни тўғридан-тўғри "Асака" банк раисига юбориш имконияти яратилди.

Мурожаатларни "Асака" банк расмий веб-сайти (www.asakabank.uz) орқали ёки (+99871) 256 10-62 ишонч телефони орқали йўллаш мумкин.

Барча келиб тушган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда тезликда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 ноябр 2017, 17:50
“Тико матиз сервис” масъулияти чекланган жамияти Сизга ёзиб шуни маълум қиладики, жамиятимизнинг асосий фаолияти йўловчи ташиш бўлиб, 10 йилдан буён фаолият юритиб келмоқдамиз.
2015 йилда “Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, янги ишчи ўринларини ташкил қилиш мақсадида” жамиятимизга АТ “Асака” банк Хоразм филиалидан олинган кредит асосида 5 та автотранспорт сотиб олиниб, 10 та фуқаро иш билан таъминланиб, кредитлар графикга асосан ўз ватқида тўлаб келиниб, жорий йил июл ойида муддати олдин тўлиқ тўлаб берилди.
Хоразм вилоятида 2017 йил 11-12 август кунлари ўтказган сайёр қабулингизда, Сиз билан учрашиб “Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, янги ишчи ўринларини ташкил қилиш мақсадида” жамиятимизга йиллик 14 фоизли кредит асосида 10 та автотранспорт сотиб олиб 20 та фуқарони иш билан таъминлашни ва жамиятмизда нақд пул тушими оширишни режалаштираёганлигимни айтган вақтимда, йиллик 16 фоиздан жами 700 млн кредит берилиши тўғрисида ваъда берган эдингиз.
Жамиятимиз АТ “Асака” банк Хоразм филиали томонидан 2017 йил “Ахолига автомобиль хизматларини ташкил қилиш бўйича 700 млн кредит ажратилиши тўғриси”да дастурга киритилди.
Ушбу дасутурга асосан жамиятимиз томонидан йиллик 16 фоиздан хисоблаб Бизнес режа тузилиб, октябр ойида сотиб олинган автотранспортларни ишсиз қолдирмаслик мақсадида, жамиятимизда ноябр ойида янги 22 та ишчи ўрин очилиши тўғрисида эълон берилиб, 22 та фуқаро билан иш билан таъминланиши тўғрисида келишилган. Жамиятимиз томондан “Хоразм авто савдо” масъулияти чекланган жамияти билан 11 та автотранспорт сотиб олиш, бошқа корхоналар билан автотранспортларга газ ўрнатиш бўйича , автотранспортларни сариқ ранга бўяш ва таксометрлар сотиб олиш бўйича шартномалар тузилиб, ўрнатилган тартибда гаров учун натурар бинолар бахолатилиб, жамиятимизга 670 млн сум йиллик 16 фоизли кредит ажратишини сўраб АТ “Асака” банк Хоразм филиалига тегишли хужжатлар тақдим қилиниб, 2017 йил 29 октябр куни АТ “Асака” банк Хоразм филиалида кирим қилинган эди.
Хозирги кунга келиб АТ “Асака” банк Хоразм филиали томонидан, жамиятимиз томонидан тақдим қилинган кредит хужжатлари АТ “Асака” банк бош офисига юборилганлигини, АТ “Асака” банк бош офисидан жамиятмизга йиллик 23 фоизли кредит ажратилиши тўғрисида жавоб хати келганлигини билдиришди.
АТ Асака банк офиси томонидан кўрсатилган йиллик 23 фоизли кредит асосида автотранспортлар сотиб олинса , кредит фоизлари ва асосий қарздорликни ўз вақтида тўлаш имконияти йўқлиги сабабли, жамиятимиз инқрозга учраб нафақат янги ишга қабул қилинган 22 та ходимни , балки шу кунга қадар ишлаб келаётган барча ходимларни ишсиз қолиб кетишига олиб келади.
Агарда йиллик 23 фоизли кредитни тўлаш имкониятимиз бўлганида, давлатмиз томонидан барча сохани ривожлантириш, ахолини иш билан таъминлаш мақсадида , Биз тадбиркорларни хар томонлама қўллаб қуватлаш учун ишлаб чиқилган дастурга киритмасдан , шу кунга қадар кредит асосида автотранспорт сотиб олган бўлар эдик.
Юқоридагиларни инобатга олган холда, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида йиллик 16 фоиздан кредит ажратилишида ҳамда жамиятимизга янгидан ишга қабул қилинаётган фуқароларга янги ишчи ўрин очилиши ёки очилмаслиги тўғрисида аниқ маълумот беришимиз учун тез кунларда жавоб хати берилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

“Тико матиз сервис” МЧЖ раиси: М.Абдишерипов
Тел: 890-5590110
Реклама