Арзон кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олишдаги фирибгарликлар миш-мишми ёки ҳақиқат? Прокуратура ойдинлик киритди
10 янвuary 2018, 15:07 2020 кўрилди

alt

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида қурилаётган уй-жойларни тақсимлашда юз берган айрим қонунбузарликлар бўйича маълумот берди.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимованинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қурилаётган арзон уй-жойларни тақсимлаш жараёнини ўрганишга оид текшириш ўтказилди. Бу жараёнда Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Миробод ва Яккасарой туманларида расмий ҳужжатларни сохталаштириш, яъни иш жойи ва ойлик маошига оид ҳужжатларда ёлғон маълумотлар акс эттириш каби ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Шайхонтоҳур, Чилонзар ва Яккасарой туманларида бу борада мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Тегишли комиссиялар масъуллари уй-жой ажратиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда зиммасига юклатилган масъулиятли вазифани тўлақонли бажармаган. Миробод туманида уй-жой ажратиш билан боғлиқ аризаларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга оид қонун нормалари бузилишига йўл қўйилган.

Айрим шахслар фуқароларга арзон кўп қаватли уйлардан квартира олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан пулини олган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама