Аҳрор Маҳмудов ЯУПМ директори этиб тайинланди
11 октябр 2017, 18:58 638 кўрилди

alt

Аҳрор Маҳмудов Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг директори этиб тайинланди. У 2 октябрдан ўз лавозимига киришди, деб хабар қилади марказ матбуот хизмати.   

Бу вақтга қадар Беҳзод Деҳқонов ЯУПМнинг вақтинча директори вазифасини бажариб келаётганди.

Аҳрор Маҳмудов — Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчиси. 2014 йилнинг 14 октябридан жорий йилнинг 29 сентябрига қадар «SENSIS GROUP» МЧЖ компаниясида директор лавозимида фаолият юритган.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама