Антиперспирант ва дезодорантдан фойдаланишнинг 6 қоидаси
24 октябр 2013, 18:00 859 кўрилди

 

altАнтиперспирант ва дезодорантлар кундалик қўлланиладиган воситалар сирасига киради, бироқ улардан фойдаланишда ҳам амал қилиш лозим бўлган айрим қоидалар бор. Қуйида шуларнинг энг муҳим олтитаси ҳақида билиб олишингиз мумкин. 

 

 

 

1). Ушбу воситалардан бир кунда бир мартадан ошиқ фойдаланиш керак эмас. Акс ҳолда тер безлари қотиб қолиши ва яллиғланиши мумкин.

2). Фақат қуруқ ва тоза терига сепиш тавсия этилади.

3). Имкон қадар қўлтиқ остига сепиш лозим. Бошдан оёққача “атирга чўмилиш” шарт эмас. Акс ҳолда, тана ҳароратининг мувозанатини бузиб қўйиш эҳтимоли бор.

4). Оғир жисмоний ҳаракат ёки спорт билан шуғулланаётганда антиперспирантдан фойдаланиш керак эмас. У тер безларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, модда алмашинувини тўхтатиб қўяди. 

5). Иссиқ мавсумда чўмилиш ҳавзаларига бориш олдидан ҳам қўлланмаган маъқул. Қуёш нури таъсирида терида қора доғлар пайдо бўлиши мумкин.

6). Дезодорантнинг ҳиди фойдаланилаётган пардоз воситаларининг исидан ўткир бўлмаслиги керак.

 

Шархлар