Ангренда ҳожатхонага тушиб кетган фуқаро қутқарилди
19 октябр 2017, 20:29 1263 кўрилди

alt

16 октябрь куни Ангрен шаҳридаги хонадонларнинг бирида фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

“Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро чуқурдан чиқариб олинган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирги вақтда жабрланувчи ўз уйида бўлиб, унинг соғлиғи қониқарли деб баҳоланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама