Андижонда 46 ёшли аёл опасини болта билан чопиб ташлади

фев 19 / 2018

alt

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги “Катта полвон” маҳалласида 17 февраль куни соат 19.00 ларда оилавий жанжал оқибатида қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

1972 йилда туғилган Т. Жонбўтаева уйида ўзи билан бирга яшаган опаси, 1964 йилда туғилган Ш. Жонбўтаеванинг бошига болта билан уриб, жароҳат етказди.

Ҳодиса оқибатида Ш.Жонбўтаева воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Т. Жонбўтаева эса қўлга олинди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *