Андижон шаҳар ҳокимининг ҳаракатлари суд тартибида кўриб чиқилади — Бош прокуратура
07 декабр 2017, 11:06 2058 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Андижон шаҳар ҳокимининг таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан қилган ножўя ҳаракатлари тўғрисида ахборот берди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳар ҳокими, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси Д.Раҳматуллаев жорий йилнинг 16 октябрь куни шаҳардаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Ушбу  ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.

“Д.Раҳматуллаевнинг ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлигини инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Д.Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Ҳозирги кунда мазкур тақдимнома Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда”, дейилади бош прокуратура ахборотида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама