Ал-Хоразмий номидаги IT-мактабга илк ўқувчиларни саралаш бўйича танлов эълон қилинди
11 октябр 2017, 16:20 491 кўрилди

alt

Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёевнинг 14 cентябрдаги қарори асосида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Мазкур IT-мактабга 2017-2018 ўқув йили учун 5-синфга ўқувчиларни танлов асосида қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар беради.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:

1) Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

2) 086-тиббий маълумотнома;

3) Яшаш жойидан маълумотнома;

4) 3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

5) Ўзлаштириш табели (1-4 синф) нусхаси;

6) Ота ва она паспорти нусхаси.

Танлов математика ва инглиз тили фанларидан ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ҳужжатларни қабул қилиш Ихтисослаштирилган мактаб биносида амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган мактаб манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй.

Ҳужжатлар шу йилнинг 16 октябригача қабул қилинади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама