Актриса Шаҳзода автоҳалокатга учради
21 ноябр 2013, 11:04 7066 кўрилди

alt

Бугун таниқли "юлдузлар" ҳақидаги шов-шувли хабарларнинг ҳаммаси ҳам ўз тасдиғини топаётгани йўқ. Шунинг учун айримлар бундай миш-мишларга унчалик эътибор бермай қўйишгани ҳам бор гап. Оддий мисол, яқинда таниқли киноактёр Алишер Узоқовнинг жиддий автоҳалокатга учрагани ва оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқалди. Бироқ, орадан бироз ўтиб бунинг сафсата экани ошкор бўлди.

Хатто актёрнинг ўзи ушбу хабарни асоссиз эканини таъкидлаб, интернет орқали барчага маълум қилди. Бироқ актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан боғлиқ нохуш хабар ҳақиқат бўлиб чиққани ачинарли албатта. Тунги соат учларда тасвирга олиш жараёнидан уйга қайтаётган Шаҳзода автоҳалокатга учраган. Ўзининг айтишича, йўл транспорт ҳодисаси туфайли унинг “Nexia” русумли машинаси жиддий шикастланган. Бахтли тасодиф туфайли актрисанинг ўзига жароҳат етмаган, деб ёзади "Даракчи" газетаси. 

 

Шархлар
Мехмон
  21 ноябр 2013, 19:03
Xatolarsiz ham maqola chop etsa bo'larkanu. Lekin Kumush Razzoqova xaqidagi maqolada ozgina shoshma-shosharlikka yo'l qo'yilgan. U maqolani ham xatolarini topib to'g'irlab qo'yasiz degan umiddaman.
Реклама