Air India самолёти фавқулодда Тошкентга қўнди
11 ноябр 2013, 10:19 822 кўрилди

alt

PTI агентлигининг хабар беришича, рейс борткузатувчиси ўзини ёмон ҳис қилгани учун самолёт экипажи Тошкент аэропортига қўнишга қарор қилган. Шанба уни эрталаб соат 5да пойтахтимизга қўнган Boeing-777 самолёти бортида жами 253 киши, шундан 12 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ўзини ёмон ҳис қила бошлаган борт кузатувчи эса шу заҳоти касалхонага олиб кетилган. 

Агентликнинг хабар беришича, қўниш вақтида самолётнинг шинаси ёрилиб кетган, бироқ бундан ҳеч кимга зиён етмаган. 

Air India вакилининг хабар беришича авиакомпания мазкур рейсни амалга ошириш учун Тошкентга яна бир Boeing-777 самолётини юборган. Бундан ташқари пойтахтимизга техник мутахассислар ва учувчилар ҳам йўл олган.

 

Шархлар
Реклама