Афғонистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона Isuzu автобуслари ҳадя қилинди
05 декабр 2017, 21:12 547 кўрилди

alt

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди. 

Афғонистон делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди. 

Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва “New Holland” маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилгани эълон қилинди. 

ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама