Афғонистон Президенти Ашраф Ғанига Бухоро давлат университетининг фахрий доктори унвони берилди
06 декабр 2017, 15:42 566 кўрилди

alt

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди ва маъруза қилди.

ЎзА хабар беришича, учрашув давомида Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилгани тўғрисида диплом топширилди.

Афғонистон раҳбари университетнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қўйди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама