Адвокат жиноят содир этганликда айбдор деб топилди
08 ноябр 2013, 10:12 1334 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Бош прокуротурасидан хабар беришларича, ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларини сотишни ўзига касб қилиб олган Ш.Эшбеков жиноий шериги Г.Бовшиков билан 89,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 800 АҚШ долларига сотган вақтда ушланганлар. Тергов давомида Ш.Эшбековнинг адвокат бўлиб фаолият юритиши аниқланган.

Шунингдек, адвокатнинг хизмат хонасидан 236,24 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Вилоят прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят ишининг тергов натижасига кўра, суд ҳукми билан Ш.Эшбеков ва Г.Бовшиков Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Шархлар
Реклама