Адлия вазирлиги маҳаллий ҳокимият органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказди
22 октябр 2013, 17:35 937 кўрилди

 

altАдлия идоралари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш асносида йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш амалиётини ҳам йўлга қўйган. Жумладан, бир қатор вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилганда, улар томонидан айрим норматив-хуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилингани аниқланди.

Келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимномалар киритилди. Ушбу таъсир чоралари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 33 нафар масъул мансабдор шахси интизомий жавобгарликка тортилди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунда халқ депутатлари кенгаши ва ҳокимларнинг ваколатлари аниқ белгилаб берилган бўлсада, ҳанузгача айрим ҳокимликлар томонидан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти учраб турибди, деб хабар беради ЎзА.

 

 

Шархлар
Реклама