7811 талаба мутахассислиги бўйича тест топширди
22 октябр 2013, 14:49 944 кўрилди

 

altТест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳолаш бўйича ишчи комиссиясини тузиш тўғрисида"ги фармойишини бажариш доирасида ташкил этилди. Фармойишда халқаро тажриба, талаб ва стандартларни ҳисобга олинган, деб ёзади "Правда Востока" газетаси.

Мамлакатимиздаги 68 та олийгоҳлар, шу жумладан 10 та филиалларда, таълимнинг учта асосий йўналиши танлаб олинди. Унда 7811 талаба ихтисослиги бўйича тест топширди.

Ҳозирда Давлат тест марказида биринчи рейтинг учун олий таълим муассасаларидан маълумотлар тўплаш ишлари давом этмоқда. Бунда махсус ишлаб чиқилган компьютер дастуридан кенг фойдаланилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги дунёнинг энг яхши 300 та олийгоҳлари рейтингини тузиб чиқиб, мамлакатимиз олийгоҳлари рейтингини тузишда уни ҳисобга олади.

Дарс бериш сифати индекс даражаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, PhD докторлик даражасига эга профессор-ўқитувчилар таркиби улушини ҳисобга олади. Энг оптимал даража сифатида Олий таълим вазирлиги QS World University Rankings халқаро рейтингини танлаб олди. У 2004 йилдан бери ҳар йили дунё олийгоҳлари рейтингини тузиб келади. QS World University Rankings тузган рейтингдан 300 олийгоҳ ўрин олган, хусусан, АҚШ - 64, Буюк Британия - 39, Германия - 25, Япония, Хитой, Австралия ва Канаданинг - 14-15 тадан олий ўқув юртлари ўрин олган.

Шархлар
Реклама