40 мингга яқин шахсга нисбатан амнистия акти қўлланилди
25 янвuary 2017, 18:18 2704 кўрилди

alt

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида 2017 йил 13 январь ҳолатида амнистия акти 40 мингга яқин шахсга нисбатан татбиқ этилган.

ЎзА хабарига кўра, амнистия акти татбиқ этилган шахслардан 26 мингдан зиёди жиноий жавобгарликдан ҳамда жиноий жазодан озод қилинган. Жумладан, амнистия 5,4 мингдан зиёд хотин-қизга, 893 вояга етмаганга, 410 нафар чет давлатлар фуқаросига нисбатан қўлланилган. 

Қарорнинг 2-бандига мувофиқ эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган 15 мингдан зиёд шахс жазодан озод қилинган. 13,5 мингга яқин шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати қарорнинг 6-бандига мувофиқ қисқартирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  28 янвuary 2017, 20:21
134-modda qo'llanilgan mahkumlarga amnitsiya qo'llaniladimi?
Реклама