“Infolib Uzbekistan – 2013” миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди
29 октябр 2013, 16:20 853 кўрилди

altҲафталикнинг ташкилотчилар томонидан “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинган биринчи кунида “Ахборот-кутубхона фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан телекўприк шаклида ўтган тадбирда соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Давра суҳбатида “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш, “Нашрларнинг мажбурий нусхаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳимлиги, электрон ва босма китоблар бозори шароитида ахборот-кутубхона муассасаларининг бугунги аҳволи ва ривожланиш истиқболи каби масалалар кўриб чиқилди.

“Infolib Uzbekistan –2013” ҳафталигининг дастлабки кунида нодир нашр ва қўлёзмаларни консервация ҳамда реставрация қилишга бағишланган семинар, ижодий учрашувлар, тақдимотлар, экскурсиялар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.

Шархлар
Реклама