«ЯНГИ ИНТЕЛЛЕКТ - 2013» ғолибларини аниқлаш бошланди
03 октябр 2013, 16:40 1226 кўрилди
altТанловга талабномаларни қабул қилиш жорий йилнинг 27 майидан 30 августигача белгиланган бўлиб, дам олиш мавсуми сабабли кўпчилик олий таълим муассасаларининг ихтирочи олимлари танловга хужжат топширишга улгура олмаётганликларини инобатга олган ҳолда Танлов ташкилий қўмитаси қарорига асосан 20 сентябрига қадар узайтирилди.
 
Танлов Низомига асосан, охирги 3 йил ичида Ўзбекистон Республикасида муҳофаза хужжатларини олган интеллектуал мулк объектлари хамда миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган дастурий маҳсулотлар қабул қилинди.
 
Танловда иштирок этиш учун 20 сентябрга қадар жами 141 та талабнома қабул қилинган бўлиб, улардан:
ихтироларга - 38 та;
фойдали моделларга - 27 та;
саноат намунасига 39 та;
дастурий маҳсулотларга- 37 таси тегишли.
 
Ўтган йили ихтироларга 8 та, фойдали моделларга 13 та ва саноат намунасига 9 та, жами 30 та талабнома топширилган.
 
Танловга топширилган талабномалар Агентлик ва Қўмита мутахассислари, вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат танлов комиссиялари аъзолари томонидан баҳоланиб, энг яхши ихтиро, энг яхши фойдали модел, энг яхши саноат намунаси, энг яхши дастурий маҳсулот йўналиши бўйича энг замонавий ишланмалар аниқланди.
 
Тақдим қилинган талабномаларни баҳолашда уларнинг турларини хисобга олган холда қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилди:
 
Ихтиролар ва фойдали моделлар учун:
Энергия ва ресурсларни тежаш, замонавий технологиялар ва янги материаллардан фойдаланиш, экологияга мослиги (атроф мухитни химоялаш бўйича масала ва муаммоларни ечиш), ижтимоий аҳамияти (меҳнат шароитларини яхшилаш), объектни ишлаб чиқиш даражаси (фойдаланишга тайёрлиги: синов-саноат ёки дастлабки намуна, лаборатория макет намунаси), экспортга мўлжалланганлиги ва импортнинг ўрнини босиши.
 
Саноат намунаси учун:
тижорат қиймати (патент эгалари хуқуқларидан фойдаланиш хажми), экспортга мўлжалланганлиги, импортнинг ўрнини босиши ва албатта оригинал ташқи кўриниши.
 
Дастурий маҳсулотлар:
функционаллиги, тугатилганлиги, мосланиши, созланиши, импортнинг ўрнини босиши ва экспортга мўлжалланганлиги.
 
Кейинги босқичда танлаб олинган талабномалар он-лайн овоз бериш орқали 1-, 2- ва 3-ўринлар аниқланади. Овоз бериш Агентликнинг расмий веб-сайтида жорий йилнинг 7 октябридан 20 октябрига қадар амалга оширилади.
 
Танловда барча номинациялар бўйича ғолиблар биринчи ўрин учун 3 млн. сўм, иккинчи ўрин учун 2 млн. сўм, учинчи ўрин учун 1 млн. сўм пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Шархлар
Реклама