28 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди, ёмғир ёғади
25 сентябр 2017, 16:59 3031 кўрилди

alt

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди, ёғингарчиликлар кузатилади. 

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 28-29 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи +15…+20, кечаси —  +8…+13 даражагача тушади. 30 сентябрь куни ҳарорат кундузи +18…+23, кечаси — +6…+11 даражага етади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 28-30 сентябрь кунлари ҳарорат кундузи +13…+18, кечаси —  +3…+8 даражани ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 28 сентябрь куни ёмғир ёғади. 28-30 сентябрь кунлари ҳарорат +15…+20, кечаси — +6…+11 даражага етади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 28-29 сентябрь кунлари ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 27-28 сентябрь кунлари — +10…+15, кундузи — +23…+28, 29-30 сентябрда кечаси — +6…+11, кундузи — +20…+25 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 29-30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади. 27-28 сентябрь кунлари кундузи ҳарорат +20…+25, 29-30 сентябрда — +15…+20 даражага етади. 27-29 сентябрь кунлари кечаси +10…+15, 30 сентябрь куни — +7…+12 даражани ташкил қилади.

Тоғли ҳудудларда 28-30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади, 27-28 сентябрь кунлари кечаси +7…+12, 29-30 сентябрда — +2…+7 даражага етади. 28-30 сентябрда кундузи +10…+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама