27 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
26 декабр 2016, 17:53 1456 кўрилди

alt

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, эртага, 27 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Жойларда ёмғир ва қор ёғади, шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -3 ва +2 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси -3 ва +2, кундузи +2-7 даражагача кўтарилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама