2018 йилда телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтилади
31 янвuary 2018, 18:02 1746 кўрилди

alt

2018 йилдан Ўзбекистон телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтади, деб маълум қилади "Ўзтелеком" компаниясининг Facebook'даги саҳифаси. 

Хабарда қайд этилишича, Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси" талабларига мувофиқ мазкур қарор қабул қилинган. 

"Жорий йилда телефон рақамлари яна иккитага узаяди. Эндиликда аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, бу билан шаҳарлараро рақамларни териш жараёни соддалашади. 7 белгилиги рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш - давр талаби. Бу мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади", дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама