2018 йил номи эълон қилинмади. Янги йилга ном бериш ҳақида Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида маълум қилади
07 декабр 2017, 17:46 7412 кўрилди

alt

Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон Форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади. 

ЎзА ёзишича, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди. 

"Албатта, бу ҳақда узоқ ва батафсил гапириш мумкин. Лекин бугунги тантанали маросим янгича мазмун ва йўналишда ўтаётганини ҳисобга олиб, мен фақат энг муҳим ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман", - деди давлат раҳбари.

Хабар берилишича, жорий йил якунлари ва янги йилга ном бериш тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама