2018 йил 1 августгача коммунал хизматларнинг Ягона биллинг тизими ишга тушади
25 сентябр 2017, 15:55 1482 кўрилди

alt

 2018 йил 1 августгача коммунал хизматларнинг Ягона биллинг тизими ишга туширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 14 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.

2019 йилнинг 1 январгача — электр ва газ таъминоти бўйича, 2021 йил 1 январгача — ичимлик сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти бўйича ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси уланади.

Ягона биллинг тизимининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ичимлик сув таъминоти, канализация, иссиқлик, электр ва газ таъминоти хизматларини (кейинги ўринларда коммунал хизматлар деб аталади) етказиб берувчиларнинг амалдаги тарифларга мувофиқ истеъмолчиларга ҳисобни бериш ва ҳисоб рақамларидаги маблағларни назорат қилиш, ҳисобга ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш;
  • электрон ҳукумат тизимлари билан интеграциялашув инобатга олинган ҳолда бутун республика бўйича коммунал хизматлар истеъмолчиларининг ягона реестрини юритиш;
  • коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳолатини онлайн режимида тизимли ҳамда шаффоф мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни шакллантириш;
  • истеъмолчиларга коммунал хизматлар кўрсатишни фаоллаштириш ёки тўхтатиб қўйиш юзасидан электр энергияси, газ, ичимлик ва иссиқ сувни тақсимлаш ҳамда етказиб бериш тармоғининг якуний ускунасини (ҳисоблагичларни) бошқариш;
  • коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида интерфаол хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланиш.

Коммунал хизматлар истеъмолчилари ҳақидаги маълумотлар фақат «Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаси орқали шакллантирилади ҳамда улардан фойдаланилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама