2015 йилгача 2,3 минг км автомобиль йўллари реконструкция қилинади
11 сентябр 2013, 12:46 1956 кўрилди

altЖумладан, Бейнов-Қўнғирот-Бухоро-Навоий-Самарқанд-Тошкент-Андижон йўналишида минг километрдан зиёд автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш, Урганч-Чолиш йўлининг Амударё устидан ўтган қисмида кўприк, Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз йўналишида тўрт тасмали йўл қуриш, Қамчиқ ва Резак тоннелларининг ёритиш, вентиляция ва ўт ўчириш тизимларини модернизациялаш режалаштирилмоқда. Жорий йилда эса 526 километр йўлларда реконструкция ишлари бажарилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга 42 минг 654 километр автомобиль йўллари мавжуд. Ўтган даврда Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи 238 километр автомобиль йўли тўрт тасмали йўлларга ўтказилди. Бу борада компания таркибидаги корхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларни сақлаш учун масъул идоралар, илмий-тадқиқот институти ва махсус қурилиш ташкилотлари фаолияти самарали бўлаётир.

Шархлар
Реклама