2014 йилда Наманганда 1500 гектар экин майдонини томчилатиб суғоришмоқчи
13 ноябр 2013, 18:24 3062 кўрилди

alt

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармаси бошлиғи Баҳодир Охуновнинг ЎзАга маълум қилишича, 2012 йилда вилоятда юз гектарга яқин майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди. 2013 йилда бу кўрсаткич 300 гектарни ташкил этган бўлса, келгуси йили 1500 гектар экин майдонини шу технология асосида суғориш режалаштирилган. Бутун дала эмас, балки фақат экин суғорилади. Бу катта миқдордаги сувни тежаш имконини беради.

Бундан ташқари, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида умумий қиймати 6 миллиард 144 миллион сўмликдан зиёд олтита лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йили туманлардаги 71 қудуқ реконструкция қилинди.

10 минг гектарга яқин суғориладиган ер майдонининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш  бўйича  умумий қиймати қарийб 8 миллиард 600 миллион сўм бўлган 24 лойиҳа асосида коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ишлари бажарилмоқда.

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси доирасида Уйчи туманида “Қизилровот-2”, Косонсой туманида “Булоқбоши” насос станцияларини қуриш ва қайта қуриш режалаштирилган. 

 

Шархлар